«Барби» ҳамда «Маша ва маймоқ» кўланкаси ёхуд менталитетимиз хавф остидами?
Ростдан ҳам миллий мультфильмларимиз жуда кам. Таржима мультфильмларни эса бироз аввал айтганимдек, менталитетга тўғри келмайдиган жиҳатлари кўп. Мактабгача таълим ёшида бўлган болага эртак ўқиб бериб, узоқ вақт овунтириш қийин. Битта эртак тугади дегунча қўлига пультни олиб мультфильм қўйиб беришни сўрайди. Айниқса, гиперфаол бўлган бола диққатини бошқа томонга буриш машаққат. Шундай вазиятларда ўзимизни мультфильмларни такроран кўришдан безор бўлган набирамга иложсиз хориж мультфильмларини қўйиб бераман.